Икки гектар ер ваъда қилган: Савдо-саноат палатаси туман бўлими бошлиғи ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қизириқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Сурхондарё вилоятида Савдо-саноат палатаси туман бўлими бошлиғи ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қизириқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Савдо-саноат палатаси Қизириқ тумани бўлими бошлиғи М.Ч. фуқаро О.Б.га деҳқон хўжалиги ташкил этиши учун аукцион орқали 2 гектар ер майдони олиб беришини ваъда қилган. Сўнгра фирибгарлик йўли билан қўлга киритган 5 млн сўмни О.Б.га қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Экология ва кадастрлар палатаси ходимлари тезкор тадбирда ушланганди.
Улар давлат захирасидаги 2 гектар ер майдонини кадастрда ишловчи таниш орқали аукционга чиқариб арзон нархда олиб беришни ваъда қилган.
