Тошкентда мактаб-интернат ўқувчиси 4-қаватдан тушиб кетиб, вафот этди
Ҳолат юзасидан ҳозирда Олмазор туман прокуратураси томонидан терговга қадар теширув ҳарактлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Platina.uz’га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Тошкентда мактаб-интернати ўқувчиси ётоқхонанинг 4-қаватидан тушиб кетиб, вафот этди.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Олмазор туман прокуратураси томонидан терговга қадар теширув ҳарактлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Platina.uz’га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Мактаб-интернати ўқувчиси Ш.Ж. бундан 10 кун аввал мактаб-интернат ётоқхонасининг тўртинчи қаватидан тушиб кетган.
Оғир жароҳат олган ўқувчи шифохонага ётқизилган ва 10 кун давомида даволанган. Бироқ 15 сентябр куни у вафот этган.
Ш.Ж. иқтидорли ўқувчилардан бири бўлган. У математика ва илмий йўналишдаги республика ҳамда халқаро танловларда совринли ўринларни эгаллаб келган.
Жумладан, 2026 йилда Олмаота шаҳрида ўтказилган ёш тадқиқотчилар халқаро турнирида унинг жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, олтин медални қўлга киритган. Шунингдек, у Саъди Сирожиддинов номидаги Республика математика турнирида ҳам совринли ўринлардан бирини эгаллаган.
