Самарқандда болалар келажаги бўйича саммит ўтказилади
Унда 100 дан ортиқ мамлакатдан сиёсий етакчилар, вазирлар, халқаро ташкилотлар, экспертлар, бизнес ва фуқаролик жамияти вакиллари, шунингдек, болалар ва ўсмирлар иштирок этади.

Самарқандда болалар келажаги бўйича Бутунжаҳон саммити ўтказилади.
21–22 октябрь кунлари Самарқандда болалар фаровонлиги ва уларнинг келажагига оид долзарб масалаларга бағишланган Бутунжаҳон саммити бўлиб ўтади.
Унда 100 дан ортиқ мамлакатдан сиёсий етакчилар, вазирлар, халқаро ташкилотлар, экспертлар, бизнес ва фуқаролик жамияти вакиллари, шунингдек, болалар ва ўсмирлар иштирок этади.
Саммит доирасида расмий очилиш маросими ва панель сессиялари билан бир қаторда, иштирокчиларнинг Ўзбекистондаги ижтимоий соҳа объектларига ташрифлари ҳам ташкил этилади.
Панел сессияларида болалар ва оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, болаларни ҳимоя қилиш ва зарур хизматлар билан таъминлаш, болалар саломатлиги, болалар онкологияси, эрта болалик ривожи ҳамда инклюзив таълим масалалари муҳокама қилинади.
Шунингдек, саммит доирасида II халқаро болалар онкологияси конгресси ҳам ўтказилади.
Турли мамлакатларнинг тажрибаси ва илғор ёндашувлари бир майдонда жамланиб, болалар учун янада самарали тизим ва амалий ечимларни шакллантириш масалалари муҳокама этилади.
