platina.uz
Жамият

Қашқадарёда болаларни босиб кетишига оз қолган Дамас ҳайдовчиси жазога тортилди

Кўп қаватли уйлар орасида ўта юқори тезликда ҳаракатланган 21 ёшли ҳайдовчига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. У пушаймонлигини билдирган. Жиззахда эса ўқувчи бошқа бир боланинг ҳаётини сақлаб қолди. 

Қашқадарёда болаларни босиб кетишига оз қолган Дамас ҳайдовчиси жазога тортилди

Қашқадарёда болаларни босиб кетишига оз қолган Дамас ҳайдовчиси қамалди.

Қарши шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномасисиз Дамас бошқариб, кўп қаватли уйлар орасида юқори тезликда ҳаракатланган 21 ёшли ҳайдовчига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Судда ҳайдовчи қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.

Унга нисбатан йўл ҳаракати ва йўл безорилиги билан боғлиқ бир нечта моддалар асосида чора кўрилган, дейилади хабарда.

Жиззах вилояти, Фориш туманидаги 1-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Шаҳзодбек Ўткиров эса бир ўқувчи ҳаётини сақлаб қолган.

​Мазкур мактабда ўтказилган сайёр қабулда иштирок этган Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Каримов Шаҳзодбек билан шахсан учрашди ҳамда унга Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг “Ташаккурнома”си ва эсдалик совғаси топширилди.

У ўқиётган мактаб кутубхонасига эса китоблар жамланмаси тақдим этди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid