platina.uz
Жамият

Ўзбекистон симли интернет тезлиги бўйича МДҲда биринчиликка эришди

Мобил интернет бўйича эса Ўзбекистонда юклаб олиш тезлиги 62,42 Мбит/с дан 65,27 Мбит/с гача ошди. Натижада мамлакат 75-ўриндан 72-ўринга кўтарилди. 

Ўзбекистон симли интернет тезлиги бўйича МДҲда биринчиликка эришди

Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида симли интернет тезлиги бўйича биринчи ўринга чиқди

Ўзбекистон август ойида Speedtest Global Index рейтингида ҳам мобил, ҳам симли интернет тезлиги бўйича уч поғонага юқорилади.

Мобил интернет бўйича Ўзбекистонда юклаб олиш тезлиги 62,42 Мбит/с дан 65,27 Мбит/с гача ошди. Натижада Ўзбекистон 75-ўриндан 72-ўринга кўтарилди.

Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича 5 йилда 65 поғонага юқорилади.

Симли интернет бўйича юклаб олиш тезлиги ҳам бир ой ичида 94,23 Мбит/с дан 94,50 Мбит/с гача ошди. Ўзбекистоннинг рейтингдаги ўрни 76-ўриндан 73-ўринга кўтарилди.

МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистон симли интернет тезлиги бўйича юқори натижа қайд этиб, биринчи ўринда бормоқда.


Шунингдек, 2026 йил бошидан буён мобил интернетнинг юклаб олиш тезлиги саккиз ой давомида 27 фоизга ошиб, 51,42 Мбит/с дан 65,27 Мбит/с гача етди.

Мобил интернет тезлиги бўйича умумий рейтингни БАА бошқари бормоқда. Ундан кейин Қатар, Кувайт ва Германия жойлашган.

Симли интернет бўйича эса Сингапур, БАА, Чили ва Гонконг энг яхши натижа кўрсатди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid