platina.uz
Жамият

Тошкент келажаги ҳар қачонгидан ҳам жиддий эътибор ва таҳлилни талаб қилмоқда — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари қатор йирик меъморий лойиҳалар ташаббускорлари, мустақил мутахассислар ва урбанистлар, етакчи ихтисослашган ижодий студиялар ҳамда олий таълим муассасалари вакиллари билан учрашув ўтказди. 

Тошкент келажаги ҳар қачонгидан ҳам жиддий эътибор ва таҳлилни талаб қилмоқда — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева қатор йирик меъморий лойиҳалар ташаббускорлари, мустақил мутахассислар ва урбанистлар, етакчи ихтисослашган ижодий студиялар ҳамда олий таълим муассасалари вакиллари билан учрашди.

Тошкент шиддат билан кенгайиб бормоқда, шаҳарсозлик ва экология билан боғлиқ бугунги вазиятни инобатга олсак, унинг келажаги ҳар қачонгидан ҳам жиддий эътибор ва таҳлилни талаб қилмоқда.

ПА раҳбари ​шу мақсадда қатор йирик меъморий лойиҳалар ташаббускорлари, мустақил мутахассислар ва урбанистлар, етакчи ихтисослашган ижодий студиялар ҳамда олий таълим муассасалари вакиллари билан учрашув ўтказди.

​"Биргаликда ечим топишимиз керак бўлган масалалар талайгина — муҳандислик коммуникациялари ва ижтимоий объектлар зиммасига катта юк тушаётганидан тортиб, электр ҳамда сув таъминоти муаммоларигача.

Янги қурилишлар шаҳарни ривожлантиришга хизмат қилиши, қўшимча номутаносиблик келтириб чиқармаслиги ва ҳудудий тизимларни ортиқча зўриқтирмаслиги керак", дея таъкидлади Мирзиёева.

"​Олдимизда турган мақсадлар улкан, биз Тошкентни ҳар бир юртдошимиз ҳамда шаҳримиз меҳмонлари учун янада қулай, кўркам, озода ва хавфсиз масканга айлантириш ниятида бўлган бизнес вакилларига кўмаклашамиз. Айнан шундай ёндашув Янги Ўзбекистон сиёсатига тўла мос келади.

​Чунки бундай ташаббускор бизнесни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш — Президентимиз томонидан зиммамизга юклатилган энг асосий вазифалардан биридир", дея хулоса қилади Президент Администрацияси раҳбари.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid