Шавкат Мирзиёев Сеулда Корея Республикаси бош вазири билан учрашди
Алоҳида стратегик шериклик муносабатларини савдо-иқтисодиёт, инвестициялар, технологиялар, транспорт-логистика соҳаларида янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳридаги ўзига ажратилган қароргоҳда Корея Республикаси Бош вазири Хан Сон Сукни қабул қилди.
Алоҳида стратегик шериклик муносабатларини савдо-иқтисодиёт, инвестициялар, технологиялар, транспорт-логистика соҳаларида янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Инновацион-технологик ҳамкорликни чуқурлаштиришга устувор аҳамият қаратилди.

Савдо, молия ва инвестиция, рақамли иқтисодиёт ҳамда киберхавфсизлик соҳаларида, Кореянинг илғор технологиялари ва Ўзбекистоннинг хомашё базасидан фойдаланган ҳолда муҳим минералларни қайта ишлаш борасида, шунингдек, транспорт ва темир йўл инфратузилмаси ҳамда ҳудудлараро алоқалар йўналишларида шериклик истиқболлари муҳокама қилинди.

