platina.uz
Жамият

Самарқанд вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

Рустам Қобилов янги ташкил этилган Самарқанд вилояти ҳокимининг расмий делегацияларнинг ташрифи масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. 

Самарқанд вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

Самарқанд вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди.

Ҳокимнинг тегишли қарорига асосан, Қобилов Рустам Ражаббоевич янги ташкил этилган Самарқанд вилояти ҳокимининг расмий делегацияларнинг ташрифи масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

​Рустам Қобилов мазкур тайинловга қадар вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган.

Самарқанд вилояти ҳокимининг тегишли қарорига асосан, Суюнов Жўрабек Баҳриддинович Самарқанд вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

​Жўрабек Суюнов мазкур тайинловга қадар вилоят туризм бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid