platina.uz
Жамият

Ўзбекистон байроғи Сеул осмонида

Ўзбекистон байроғининг мовий, оқ ва яшил рангларидаги дирижабл Корея Республикаси пойтахти узра парвоз қилди. Бу икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилаётганинин рамзи бўлди.

Ўзбекистон байроғи Сеул осмонида

15 сентябр куни Сеул осмонида ўзгача манзара кузатилди — Ўзбекистон байроғининг мовий, оқ ва яшил рангларидаги дирижабл Корея Республикаси пойтахти узра парвоз қилди.

Бу оддий парвоз эмас эди. Унинг ортида юртга муҳаббат, миллий ғурур ва Ўзбекистоннинг дўст Корея заминидаги яна бир ёрқин қадами мужассам эди.

Ўзбекистон Президентининг Жанубий Кореяга давлат ташрифи арафасида амалга оширилган ушбу рамзий ташаббус Сеул аҳолиси ва хорижлик меҳмонларга Ўзбекистонни яна бир бор танитиш, миллий қадриятларимиз ва давлат рамзларимизни намоён этишга хизмат қилди.

Сеул — дунёдаги энг замонавий мегаполислардан бири. Ана шу замонавий шаҳар осмонида Ўзбекистон байроғи рангларининг намоён бўлиши икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ҳам янги, замонавий ва истиқболли босқичга кўтарилаётганининг гўзал рамзи бўлди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid