Илк маротаба Tashkent Content Market тадбири бўлиб ўтади
Тадбирда 50 дан ортиқ давлатдан 3 000 нафардан зиёд контент яратувчилар, продюсерлар, харидорлар, инвесторлар ва медиа компаниялар вакиллари иштирок этиши кутилади.

Илк маротаба Tashkent Content Market тадбири бўлиб ўтади.
2027 йил 4-5 феврал кунлари Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ”да Tashkent Content Market халқаро тадбири бўлиб ўтади.
5 500 квадрат метр майдонда ташкил этиладиган тадбирда 50 дан ортиқ давлатдан 3 000 нафардан зиёд контент яратувчилар, продюсерлар, харидорлар, инвесторлар ва медиа компаниялар вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
Контент маркази томонидан ташкиллаштирилаётган Tashkent Content Market кўлами, халқаро иштирокчилар сони ва бой дастури билан минтақадаги энг йирик медиа тадбирга айланиши кутилмоқда.
Тадбир кўргазмалар, B2B учрашувлар, форумлар, скрининглар ва маҳорат дарсларини ягона майдонда бирлаштиради.
Тадбирда иштирок этиш ва батафсил маълумот олиш учун www.TCM.uz сайтига ташриф буюринг.
