platina.uz
Маданият

“Дарс” филмининг тақдимоти ўтказилади

Филмда ёшлар орасида китобхонлик, маърифат ва мутолаа маданиятини тарғиб этиш ғоялари бош қаҳрамон — Ойқиз образи орқали ёритилган. 

“Дарс” филмининг тақдимоти ўтказилади

Жорий йилнинг 24 сентябр куни соат 18:00 да Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида “Дарс” бадиий филмининг премьераси бўлиб ўтади.

Филм 1 октябр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўқитувчилик касби нуфузини ошириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш ҳамда маърифат ғояларини кенг тарғиб этиш мақсадида яратилган.

“Дарс” фильми Контент маркази ҳамда “MA’NO CINEMA” ҳамкорлигида суратга олинган.

Филмда ёшлар орасида китобхонлик, маърифат ва мутолаа маданиятини тарғиб этиш ғоялари бош қаҳрамон — Ойқиз образи орқали ёритилган. Шунингдек, устознинг инсон камолотидаги беқиёс ўрни, устоз-шогирд анъаналари, таълим-тарбиянинг аҳамияти ҳамда миллий қадриятлар асосий ғоя сифатида илгари сурилган.

Филмда инсонийлик, меҳр-оқибат, миллий қадриятлар ва устоз-шогирд муносабатлари самимий ва ҳаётий воқеалар орқали талқин этилган.

“Дарс” филми 25 сентябрдан юртимиз кинотеатрларида намойиш этилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid