“Атиргул — 2026” танлови ғолиблари эълон қилинди
Танлов Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, унда фаол аёл журналистлар тақдирланди.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Атиргул — 2026” танлови ғолиблари эълон қилинди.
Танлов ғолиблари билан қуйида танишиш мумкин:
“Энг яхши телевизион журналистик материал учун” номинацияси ғолиби — Шаҳло Эргашова, “Ўзбекистон” телерадиоканали “Сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий” дастурлар бош муҳарририяти катта муҳаррири;
“Энг яхши радио журналистик материал учун” номинацияси ғолиби — Дилфуза Бердиева, “Навоий” телеканали информацион, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ток-шоу ва кўнгилочар дастурлар муҳарририяти сухандони;
“Энг яхши босма ОАВ материали учун” номинацияси ғолиби — Халима Халилаева, “Вести Каракалпакстана” газетасининг махсус мухбири.
“Энг яхши интернет журналистика материали учун” номинацияси ғолиби — Милана Акционова, “Podrobno.uz” веб-сайти муҳаррири.

"Энг яхши ижтимоий тармоқ лойиҳаси учун" номинацияси ғолиби — Мўтабар Хушвақтова, “Ўрик гули” интернет лойиҳаси раҳбари;
"Энг яхши суриштирув журналистикаси учун" номинацияси ғолиби — Гулмира Тошниязова, “Kun.uz” интернет нашри мухбири;
"Энг яхши фотожурналистика иши учун" номинацияси ғолиби — Холида Мусурманова, “Ёшлар овози” газетаси фотомухбири;
"Энг яхши ҳужжатли фильм ёки махсус медиалойиҳа учун" номинацияси ғолиби —Махлиёхон Тожиева, “Аёл учун” электрон платформаси асосчиси.
"Энг яхши ёш журналист учун" номинацияси ғолиби — Муслима Амонқулова, “Менинг юртим” телеканали мухбири;
"Энг яхши ҳудудий журналистик материал учун" номинацияси ғолиби — Дилрабо Камолова, Тойлоқ тумани “Қўшчинор” газетаси мухбири.
"Жамоатчилик эътирофи мукофоти" номинацияси ғолиби — Дилдора Хасанова, “Ўзбекистон тарихи” телеканали олий тоифали режиссёри;

"Ҳакамлар ҳайъатининг махсус мукофоти" номинацияси ғолиби — Фотимахон Мансурова, “Янги Фарғона” газетаси мухбири.
