platina.uz
Жамият

Хоразмда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи ушланди

У танишлари ёрдамида фуқаронинг нотурар биносини турар жой тоифасига ўтказиб беришини айтиб, пора сўраган. 

Хоразмда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи ушланди

Хоразм вилоятида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Қўшкўпир тумани қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи Р.А. 1 000 АҚШ доллари эвазига вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасида ишловчи танишлари орқали фуқаро Ж.П.нинг нотурар биносини турар жой тоифасига ўтказиб беришини айтган.

Раҳбар ушбу пуллар ҳисобидан 700 АҚШ доллари ва 3,6 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid