Шифокор кунига қанча шакар истеъмол қилиш кераклигини айтди
Шакар истеъмоли кунига 12 чой қошиқдан ошмаслиги мақсадга мувофиқ. Бунга нафақат чой ёки қаҳвага қўшилган, балки ширинликлар ва газланган ичимликлар таркибидаги шакар ҳам киради.

Кунлик шакар истеъмоли 12 чой қошиқдан ошмаслиги керак.
Лекин идеал ҳолда, уни кунига иккига бўлиб, 6 чой қошиққа камайтириш керак. Европа Тиббиёт Маркази Профилактик ва қаришга қарши тиббиёт клиникаси мутахассиси Камиля Табеева буни РИА "Новости" агентлигига берган интервьюсида тушунтирди.
"Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) эркин шакарларни кунлик калорияларнинг 10 фоизигача, идеал ҳолда эса 5 фоизигача чеклашни тавсия қилади. 2000 калорияли парҳез учун бу 50 граммгача ёки тахминан 12 чой қошиққа тенг", деди у.
Шифокор бунга нафақат чой ёки қаҳвага қўшилган шакар, балки пиширилган маҳсулотлар ва газланган ичимликлар каби қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларида мавжуд бўлган шакар ҳам киришини таъкидлади.
