platina.uz
Жамият

"Қамчиқ" довони ҳудудида адашиб қолган 17 киши қутқарилди

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқлиги маълум қилинган.  

"Қамчиқ" довони ҳудудида адашиб қолган 17 киши қутқарилди

ФВВ қутқарувчилари "Қамчиқ" довони ҳудудида адашиб қолган 17 нафар фуқароларга амалий ёрдам кўрсатишди.

12 сентябр куни "112" тизими орқали "Қамчиқ" Махсус қутқарув бошқармасига Тошкент вилояти Оҳангарон тумани "Тошкент-Ўш" автомобил йўлининг "Водий-Тошкент" йўналиши 107-километрдаги "Чинор" ҚФЙ ҳудудида фуқаролар адашиб қолгани бўйича маълумот келиб тушди.

Маълум бўлишича, 17 нафар фуқаролар дам олиш мақсадида чиқиб тоғли ҳудудда адашиб қолган.

Хабарга асосан, зудлик билан воқеа жойига қидирув-қутқарув бўлинмалари жалб қилинди. Қидирув-қутқарув ишлари давомида қутқарувчилар тоғ қияликларидан жами 17 нафар фуқарони топиб, уларни хавфсиз ҳудудга олиб тушишди ҳамда яшаш манзилларига соғ-саломат етказиб қўйишди, дейилади хабарда.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid