platina.uz
Жамият

Навоийда 1,3 млрд сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинди

“Навоийсувқурилишинвест” ДМ, Қуйи Зарафшон ирригация тизими Ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция ва қатор МЧЖлар масъул шахслари ўзаро тил бириктирган. 

Навоийда 1,3 млрд сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинди

Навоий вилоятида 1,3 млрд сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда “Навоийсувқурилишинвест” ДМ, Қуйи Зарафшон ирригация тизими Ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция, “Н.С.” ва “B.Z.” МЧЖлар масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, шартномаларга асосан “DIVER” қурилмалари учун тўловлар тўлиқ амалга оширилган бўлса-да, қўшиб ёзиш натижасида 1,3 млрд сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid