platina.uz
Жамият

​Болаларга нисбатан жисмоний ва руҳий зўравонлик содир этган шахс 1 йилгача таълимдан четлатилиши мумкин

Алимент тўлаётган ота-онадан унинг моддий аҳволини инобатга олган ҳолда, алимент тўлашдан озод қилиш амалиёти бекор қилинади. 

​Болаларга нисбатан жисмоний ва руҳий зўравонлик содир этган шахс 1 йилгача таълимдан четлатилиши мумкин

“Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун бўйича қабул қилинди.

​Бугун мамлакат аҳолисининг 28 фоизи – 10,9 миллион нафарни болалар ташкил этади. Шу боис болалар ҳуқуқларининг ишончли кафолатларини таъминлаш, уларни зўравонлик ва тазйиқдан ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

​Мазкур Қонун билан боланинг ҳуқуқ ва манфаатларини биринчи ўринга қўйиш, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш ва уларга ўз вақтида ижтимоий хизмат кўрсатиш механизмларини кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан:

​- Болаларга оид жиноят ишларини сайёр судларда кўриш тақиқланмоқда.

​- Таълим ташкилотида тарбия ва таълим бериш жараёнида болага нисбатан жисмоний зўравонлик содир этиш, уни камситиш ёки хўрлаш каби ҳаракатларда ифодаланган тарзда таҳқирлаш учун 440 минг сўмдан 2,06 млнгача маъмурий жарима жазоси белгиланмоқда.

​- Нотариусларга болани фарзандликка бериш (олиш), болани васийлик (ҳомийлик)ка беришга оид аризада имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш бўйича мурожаат қилинганда, маълумотларни “Инсон” марказларига тақдим этиш мажбурияти юклатилмоқда.

​- Алимент тўлаётган ота-онадан унинг моддий аҳволини инобатга олган ҳолда, алимент тўлашдан озод қилиш амалиёти бекор қилинмоқда.

Давлат ёки нодавлат муассасаларининг тўлиқ таъминотида бўлган вояга етмаган болага алимент тўлаши шарт бўлган отани ёки онани алимент тўлашдан озод қилишга йўл қўйилмаслиги белгиланди.

Шунингдек, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола фойдасига ота-онадан ёки уларнинг биридан ундирилиши белгиланган алимент миқдорини камайтириш бўйича ишларда “Инсон” марказлари жалб этилади.

​Болаларга нисбатан жисмоний ва (ёки) руҳий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарликка тортилган шахснинг 1 йил давомида мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ҳамда болалар учун қўшимча таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланиши тақиқланмоқда.

​ Васий ёки ҳомийнинг бола номидан мерос ва ҳайяни қабул қилишдан воз кечиш ҳуқуқи бекор қилинмоқда.

​Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар масаласида давлат божи тўланишидан озод этилмоқда:

а) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари – ота-она ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслардан боланинг соғлиғини тиклаш ва реабилитация қилиш учун қилинган қўшимча харажатларни бола фойдасига ундириш ҳақида киритилган аризалар бўйича;

б) етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси яшайдиган жойга доимий рӯйхатга қўйганда.

​- васий (ҳомий) яшаш жойини ўзгартирмоқчи, жумладан, бошқа мамлакатга кўчиб кетмоқчи бўлса ҳамда унинг васийлиги (ҳомийлиги)даги бола 10 ёшга тўлган бўлса, ушбу боланинг розилиги талаб этилиши белгиланмоқда.

​Умуман, мазкур Қонун бола манфаатини устувор қўйиш, уни зўравонликдан ҳимоя қилиш ва ҳуқуқий кафолатларни кучайтиришга қаратилган. Енг муҳими, болалар учун янада хавфсиз ва ҳимояланган муҳит яратилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid