Наманганда 1,1 млрд сўмлик олтинни Ҳиндистонга олиб кетаётганлар ушланди
Беш фуқаро тиллаларни ўзларининг ички органларидан “жонли контейнер” сифатида фойдаланиб, олиб ўтишга уринган.

Наманганда 1,1 млрд сўмлик олтинни Ҳиндистонга ноқонуний олиб кетилишига чек қўйилди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Наманган аэропортида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида “Наманган – Деҳли” йўналишида Ҳиндистонга кетмоқчи бўлган Андижон ва Фарғона вилоятларида яшовчи 5 нафар фуқаро махсус текширувдан ўтказилди.
Натижада, улар ўзларининг ички органларидан “жонли контейнер” сифатида фойдаланиб, жами оғирлиги 555 гр бўлган қуйма олтин бўлаклари ва 200 гр заргарлик буюмларини яширин равишда хорижга олиб кетмоқчи бўлганликлари фош этилди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур қимматбаҳо металларнинг умумий тахминий қиймати 1,1 млрд сўмни ташкил этади. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
