Асаджон Ходжаев Рақамли технологиялар вазири ўринбосари этиб тайинланди
Тайинлов Президент Администрацияси раҳбарининг тегишли фармойиши билан амалга оширилди. Ходжаев Рақамли технологиялар вазирининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари бўлади.

Асаджон Ходжаев Рақамли технологиялар вазирининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг тегишли фармойиши билан Асаджон Азатбекович Ходжаев Рақамли технологиялар вазирининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Асаджон Ходжаев (1970 йилда туғилган) — Тошкент электротехника алоқаси институти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (2001 йил) битирувчиси. Мутахассислиги — электроалоқа муҳандиси, иқтисодиёт магистри.
2018−2019 йилларда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказига директор бўлган.
2019 йил ноябридан — Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган. 2020-2025 йилларда АОКА директори сифатида ишлаган.
