platina.uz
Жамият

240 минг долларни хорижга олиб ўтмоқчи бўлган шахслар ушланди

Пойтахтда эса қалбаки 8400 долларнинг муомалага киритилишининг олди олинди. 

240 минг долларни хорижга олиб ўтмоқчи бўлган шахслар ушланди

Тошкент вилоятида 240 минг долларни мамлакатдан ноқонуний олиб чиқилиши тўхтатилди.

Пойтахтда эса қалбаки 8400 долларнинг муомалага киритилишининг олди олинди.

​Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Унда чет эл валютасини мамлакатдан ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди.

​Хусусан, Тошкент туманида жойлашган “Навоий” чегара-божхона постида 2005 ва 2009 йилларда туғилган икки нафар Қозоғистон Республикаси фуқароси шахсий кўрикдан ўтказилди.

​Текширув давомида улардан бири оёқларининг болдир қисмига скотч ёрдамида 160 минг, иккинчиси эса 80 минг АҚШ долларини боғлаб, яширин тарзда қўшни давлатга олиб чиқиб кетаётганликлари аниқланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида қалбаки хорижий валютани муомалага киритилишининг олди олинди.

​Хусусан, Қибрай туманида яшовчи 1999 й.т. шахс Туркия давлатидан етказиб берилган қалбаки 8400 АҚШ долларини фойда олиш мақсадида Юнусобод туманида истиқомат қилувчи, 1997 й.т. шериги билан ўзаро тил бириктириб, шартли харидорга ҳақиқий 3800 АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

​Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid