platina.uz
Жамият

Сирдарёда ободонлаштириш масъуллари 1 млрд сўмдан ошиқ пулни талон-торож қилди

Улар бир неча фуқароларни ишчи сифатида расмийлаштириб, амалда ишламаган кишиларга иш ҳақи ҳисоблашган. 

Сирдарёда ободонлаштириш масъуллари 1 млрд сўмдан ошиқ пулни талон-торож қилди

Сирдарё вилоятида 1 млрд сўмни талон-торож қилган ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда Гулистон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари фуқароларни ишчи сифатида расмийлаштириб, амалда ишламаган ушбу фуқароларга 1 млрд сўм иш ҳақи ҳисоблаган. Сўнгра ушбу пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid