platina.uz
Жамият

Сенат лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритишни кўриб чиқади

Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри ва Томди тумани, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ ва Жарқўрғон туманлари маъмурий-ҳудудий чегараларини ўзгартиришга доир масалалар ҳам кун тартибидан ўрин олган. 

Сенат лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритишни кўриб чиқади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлисида Сенатнинг ўн тўққизинчи ялпи мажлисини чақириш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

​Кенгаш қарорига мувофиқ Олий Мажлис Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси 2026 йил 10 сентябр куни бўлиб ўтади.

​Мажлисда ялпи мажлис кун тартибига киритиладиган масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ҳамда ҳимоя қилишни янада кучайтириш, Миллий гвардия фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қонунлар кўриб чиқилади.

​Шунингдек, Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги конвенцияга киритилган ўзгартиришлар билан боғлиқ баённомаларни ратификация қилишга оид қонун муҳокама қилинади.

​Бундан ташқари, Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри ва Томди тумани, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ ва Жарқўрғон туманлари маъмурий-ҳудудий чегараларини ўзгартиришга доир масалалар ҳам кун тартибидан ўрин олган.

​Ялпи мажлисда ер ва кўчмас мулк муносабатларини тартибга солиш ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш масаласи ҳамда мамлакатимизда оила институтини мустаҳкамлаш ва никоҳдан ажралишларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан юборилган парламент сўрови натижалари кўриб чиқилади.

​Сенаторлар Олий Мажлис Сенати Кенгаши қарорларини тасдиқлаш масаласини ҳам кўриб чиқади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid