platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Катта занжирли Сербия Республикаси ордени билан мукофотланди

Ушбу орден хорижий давлатларнинг таниқли арбобларига халқлар ўртасида тинчлик, ҳамкорлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш ҳамда республика билан дўстона алоқаларни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун берилади.

Шавкат Мирзиёев Катта занжирли Сербия Республикаси ордени билан мукофотланди

Белград шаҳридаги тадбирлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Сербиянинг олий давлат мукофоти – Катта занжирли Сербия Республикаси ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун давлатимиз раҳбарига ушбу орденни Сербия Президенти Александр Вучич топширди.

Давлатимиз раҳбари юксак мукофот учун чуқур миннатдорлик билдириб, уни Сербия халқининг Ўзбекистонга бўлган юксак ҳурмати, мустаҳкамланиб бораётган дўстлик ва икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришга қатъий интилиш рамзи деб билишини таъкидлади.

Сербия Республикаси ордени хорижий давлатларнинг таниқли арбобларига халқлар ўртасида тинчлик, ҳамкорлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш ҳамда республика билан дўстона алоқаларни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун берилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid