platina.uz
Сиёсат

Ўзбекистон ва Сербия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Меҳнат мобиллиги ва миграцияси тўғрисида, автомобил транспортида йўловчи ва юкларни халқаро ташиш, ҳудудлараро ҳамкорлик тўғрисида ва бошқалар бўйича икки томонлама алмашилди. 

Ўзбекистон ва Сербия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Белград шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида қўшма декларацияни имзоладилар.

Давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама ҳужжатлар алмашилди, жумладан:

– Меҳнат мобиллиги ва миграцияси тўғрисида;

– Автомобил транспортида йўловчи ва юкларни халқаро ташиш тўғрисида;

– Ҳудудлараро ҳамкорлик тўғрисида;

– Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида;

– Божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида;

– Эркин савдо тўғрисидаги битим бўйича музокараларни бошлаш учун ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида;

– Қайта тикланувчи энергетика ва “яшил” технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

– Фармацевтика ва биотехнологиялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

– Туризм ва маданий сафарлар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

– Ўрта йўлакни қўллаб-қувватлаш борасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

– Темир йўл инфратузилмаси соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

– Иқтисодий дипломатия соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

– Кинематография соҳасида ҳамкорлик қилиш ва қўшма фильмлар ишлаб чиқариш тўғрисида;

– 2026-2028 йилларда маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;

– Меҳнат хавфсизлиги ва соғлиқни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

– Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳимоя қилиш ва уларнинг жамиятдаги мавқеини қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

– Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

– Рақамлаштириш, электрон ҳукумат ва замонавий технологияларни қўллаш соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида;

– Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

– Самарқанд вилояти ва Воеводина автоном ўлкаси ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid