platina.uz
Маданият

Ўзбекистон Биринчи хоними Сербия маданий мероси билан танишди

Биринчи хонимлар музей экспозицияси билан танишиб, унда мамлакат тарихига оид археологик топилмалар, шунингдек, серб ва жаҳон санъати асарларини кўздан кечирдилар. 

Ўзбекистон Биринчи хоними Сербия маданий мероси билан танишди

Ўзбекистон Биринчи хоними Сербиянинг маданий мероси билан танишди.

​Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сербия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Сербия Биринчи хоними Тамара Вучич ҳамроҳлигида Белграддаги қатор маданий объектларга ташриф буюрди.

​Дастурнинг илк манзили Сербия Миллий музейи бўлди. Биринчи хонимлар музей экспозицияси билан танишиб, унда мамлакат тарихига оид археологик топилмалар, шунингдек, серб ва жаҳон санъати асарларини кўздан кечирдилар.

Шу билан бирга, олий мартабали меҳмонлар "Etno-mreja" анъанавий ҳунармандчилик кўргазмаси билан ҳам танишдилар.

​Мамлакатнинг энг муҳим миллий ёдгорликларидан бири — серб кирилл ёзувининг энг қадимий намунаси ҳисобланган Мирослав Инжилига алоҳида эътибор қаратилди. XII асрга оид ушбу ноёб қўлёзма юксак бадиий қийматга эга бўлиб, унинг миниатюралари маҳорат билан безатилган. 2005 йилда Мирослав Инжили ЮНЕСКОнинг "Жаҳон хотираси" халқаро реестрига киритилган.

​Шундан сўнг Биринчи хонимлар дунёдаги энг йирик православ ибодатхоналаридан бири ва Сербиянинг муҳим маънавий рамзи бўлган авлиё Савва черковига ташриф буюрдилар.

​Самимий мулоқот чоғида Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid