Ноқонуний нарколаборатория ташкил этиш алоҳида жиноят сифатида таснифланади
Янги тартибга кўра айбланувчи содир этилган қилмишининг ижтимоий хавфлилигига қараб 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этилади.

Ноқонуний нарколаборатория ташкил этиш алоҳида жиноят сифатида белгиланди.
Жиноят кодекси 276¹-модда билан тўлдирилди. Унда наркотик моддаларни тайёрлаш учун ғайриқонуний лаборатория ташкил этиш ёки сақлаш учун алоҳида жавобгарлик назарда тутилган.
Янги тартибга кўра содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилигига қараб 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этилади.
Наркотик ишлаб чиқаришга мўлжалланган лабораторияни ташкил этишнинг ўзиёқ оғир ҳуқуқий оқибатларга олиб келади.
