platina.uz
Иқтисод

Банклардаги кредит портфели 644 трлн сўмдан ошди

​Жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар қолдиғи 239,8 трлн сўмни ташкил этди. Унинг таркибида энг катта ҳажм ипотека кредитларига тўғри келиб, 88,1 трлн сўмга етган. 

Банклардаги кредит портфели 644 трлн сўмдан ошди

Банкларнинг кредит портфели 644,6 трлн сўмга етди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

​2026 йилнинг январ–июл ойларида банк тизимининг жами кредит қолдиғи 604,0 трлн сўмдан 644,6 трлн сўмга етиб, 6,7 фоизга ошди.

​Жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар қолдиғи 239,8 трлн сўмни ташкил этди. Унинг таркибида энг катта ҳажм ипотека кредитларига тўғри келиб, 88,1 трлн сўмга етди.

Микрокредитлар 46,7 трлн сўмни, микроқарзлар эса 51,1 трлн сўмни ташкил этди.

​Юридик шахсларга ажратилган кредитлар қолдиғи 404,8 трлн сўмга етди. Йил бошидан ушбу сегментдаги кредитлар 5,5 фоизга, жумладан микрокредитлар 22,1 фоизга, лизинг ва факторинг операциялари 27,5 фоизга ошди.

​Кредит портфелининг асосий қисми — қарийб 63 фоизи юридик шахсларга, 37 фоизи эса жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid