platina.uz
Жамият

Чорвоқ сув омборида уч фуқаро чўкиб кетди

Сув ҳавзасида 3 нафар фуқаро (ота ва 2 нафар ўғил) катерда сайрга чиққан ва сувга тушиш тақиқланган ҳудудга бориб химоя нимчасиз сувга тушиб чўкиб  кетган.

Чорвоқ сув омборида уч фуқаро чўкиб кетди

Чорвоқ сув омборида уч фуқаро чўкиб кетди.

2026 йил 2 сентябр куни Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Бурчмулла” МФЙ ҳудудидаги “Чорвоқ сув омбори” сув ҳавзасида 3 нафар фуқаро (ота ва 2 нафар ўғил) катерда сайрга чиққан ва сувга тушиш тақиқланган ҳудудга бориб химоя нимчасиз сувга тушиб чўкиб кетган.

ФВВ ғаввос қутқарувчилари ҳодиса жойига етиб бориб 2-2,5 км радиус кенгликда сувда қидирув ишларини олиб бормоқда.

Қидирув ишларига барча зарур куч-воситалар жалб этилган.

Эслатиб ўтамиз қидирув ишлари кўламнинг кенглиги ва сув омборининг чуқурлиги қидирув ишларини мураккаблаштирмоқда, дейилади хабарда.

Қидирув ишлари ФВВ томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid