Хоразм вилояти ИИБга бошлиқ тайинланди
Ойбек Каимходжаев аввал Яшнобод тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Ойбек Каимходжаев Абдукаримович – Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Подполковник Ойбек Каимходжаев тайинловга қадар Тошкент шаҳар Яшнобод тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввал Хоразм вилояти ИИБни бошқарган Абдумажид Шермуҳамедов Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди.
