platina.uz
Жамият

Оҳангарон тумани ҳокимига ҳайфсан берилди, унинг ўринбосари эса ишдан олинди

Уларга давлат тили тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлашда йўл қўйилган камчиликлар учун чора кўрилган. 

Оҳангарон тумани ҳокимига ҳайфсан берилди, унинг ўринбосари эса ишдан олинди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев давлат тилида иш юритиш ҳамда ташқи реклама соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлашга оид қарорни имзолади. Қарор 2026 йил 4 сентябр куни чиқарилган.

​Қарорга кўра, давлат тили тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлашда йўл қўйилган камчиликлар учун Оҳангарон тумани ҳокими Бахромжон Норқобиловга ҳамда вилоят ҳокимлиги Ишлар бошқармаси ҳузуридаги Ташқи рекламаларни мувофиқлаштириш бўлинмаси раҳбари Аслиддин Абдувалиевга ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилди.

​Оҳангарон тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Ихтиёр Қурбанов тарғибот шиорларини жойлаштиришда жиддий хатоликка йўл қўйгани сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Бабажанов ва Оҳангарон тумани ҳокими Б.Норқобиловга реклама ва ахборот материалларининг давлат тилидаги мазмуни, саводxонлиги ва белгиланган талабларга мувофиқлигини таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўриш юклатилди.

​Шунингдек, ҳужжатда вилоят ҳудудидаги барча ташқи реклама, баннер ва шиорларни қайта хатловдан ўтказиш, давлат тили қоидаларига мослигини ўрганиш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузиш ҳамда аниқланган хатоликларни зудлик билан бартараф этиш топширилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid