platina.uz
Жамият

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

​Улуғбек Арипов Ҳисоб палатаси раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва Президент Администрацияси Комплаенс хизмати шўъба мудири лавозимидан озод этилди. 

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди.

​Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойишлари билан:

​Улуғбек Миркамалович Арипов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Комплаенс хизмати шўъба мудири лавозимидан озод этилди;

​Жамшид Жахонгирович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди;

​Атабек Валижанович Аллаберганов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди;

​Сардор Алишетaрович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Комплаенс хизмати шўъба мудири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid