Тошкентдаги Глинка кўчасида ер ўпирилиши юз берди
"Veolia Energy Tashkent" ходимлари ҳодисанинг барча тафсилотлари ва ўпирилиш сабабларини ўрганаётгани маълум қилинди. Айни пайтда воқеа жойида ҳеч қандай сизиб чиқиш ҳолати аниқланмаган.

Тошкентдаги Глинка кўчасида ер ўпирилиши юз берди.
Ушбу ҳодиса бўйича "Veolia Energy Tashkent" МЧЖ ХК расмий ахборот берди.
Айтилишича, ҳодиса жойига "Veolia Energy Tashkent" МЧЖ ХК авария-тиклаш бригадаси ва мутахассислари зудлик билан етиб борган. Ҳозирда ходимлар содир бўлган ҳодисанинг барча тафсилотлари ва ўпирилиш сабабларини ўрганишмоқда. Айни пайтда ҳеч қандай сизиб чиқиш ҳолати аниқланмаган.
Ҳодиса сабаблари ва кўрилаётган чоралар ҳақидаги қўшимча батафсил маълумот тезкор текширув натижаларига кўра тақдим этилиши маълум қилинди.
