Тошкентда ушланган шубҳали шахс ёнидан гиёҳванд модда топилди
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, аниқланган модда ва фуқаро белгиланган тартибда ИИО ходимларига топширилган.

Шубҳали фуқаро тўхтатилиб, тегишли тартибда кўздан кечирилганда ёнидан гиёҳванд модда топилди.
Жорий йилнинг 2 сентябрь куни Юнусобод туманида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамда ИИБ Патруль-пост хизмати ходимлари ҳамкорлигида шубҳали хатти-ҳаракатлари билан эътиборни тортган фуқаро тўхтатилди.
Фуқаро белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, унинг ёнидан полиэтилен пакетга ўралган модда аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, аниқланган модда ва фуқаро белгиланган тартибда ИИО ходимларига топширилди.
