Саида Мирзиёева Қатар амири билан мулоқот ўтказди
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги дўстона ва юқори ишончга асосланган муносабатларни янада кенгайтириш, янги қўшма ташаббусларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева Қатар амири билан учрашди.
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашди. Мирзиёева амирга Ўзбекистон Президентининг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги дўстона ва юқори ишончга асосланган муносабатларни янада кенгайтириш, янги қўшма ташаббусларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.
Саида Мирзиёева икки мамлакат ўртасида муштарак манфаатлар ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун улкан имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.
