platina.uz
Жамият

Ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунига қадар нафақа тўланади

Нафақа пули Ижтимоий суғурта жамғармасидан ажратилади. ​Меҳнатга лаёқатсиз эҳтиёжманд оилаларга “пассив даромад” келтирадиган ижтимоий пакет тизими давом эттирилади. 

Ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунига қадар нафақа тўланади

Ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунига қадар Ижтимоий суғурта жамғармасидан нафақа тўланади.

​Меҳнатга лаёқатсиз эҳтиёжманд оилаларга “пассив даромад” келтирадиган ижтимоий пакет учун жорий йил 300 миллиард сўм ажратилган.

​Бундай ёрдам олган 11 минг оиланинг ярмида даромад сезиларли ошгани қайд этилди.

​Бир ҳафтада ушбу тизимни давом эттириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

​– Келаси йилдан реестрга кирган оила фарзандларининг давлат ва хусусий боғча бадали, ўқув маркази тўлови, йўлкираси ҳамда олийгоҳдаги ётоқхона харажати ваучер орқали қоплаб берилади, – деди давлатимиз раҳбари.

​Ваучер 12 ой муддатга берилади ва эҳтиёжманд оила Ижтимоий реестрдан чиқарилганидан кейин ҳам амал қилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid