Ҳоким ёрдамчилари “лойиҳабай” ишлаш тизимига ўтказилади
Бунинг учун 8 минг 992 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари вазифа бажарувчи этиб тайинланади, фидойи ва ташаббускор кадрлар лавозимига қайта тайинланиб, ишига нолойиқлар янгиланади.

Кредит, субсидия ва компенсация шартларини фармон ва қарорлар билан белгилаш амалиётидан воз кечилиши маълум қилинди.
Энди Иқтисодиёт вазирлиги ва Марказий банк ҳудудлар салоҳиятидан келиб чиқиб, молиялаштириш механизмларини ҳар чоракда янгилаб боради.
Туман штаблари маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларини “лойиҳабай” ишлаш тизимига ўтказади.
Бунинг учун 8 минг 992 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари вазифа бажарувчи этиб тайинланади, фидойи ва ташаббускор кадрлар лавозимига қайта тайинланиб, ишига нолойиқлар янгиланади.
Жойлардаги тадбиркорлик инфратузилмаси лойиҳаларини юритиш тизими ҳам қайта кўриб чиқилади.
Ҳозир бу масалалар асосан вилоят даражасида ҳал қилинаётгани ишларнинг чўзилишига сабаб бўлаётгани қайд этилди.
Туманни лойиҳаларнинг буюртмачисига айлантириш ва маблағларни бевосита жойларга йўналтириш ишларни тезлаштириши таъкидланди. Оғир маҳаллаларда иш ўрни яратишга қаратилган маҳаллий маблағларга республикадан 2-3 карра кўп ресурс қўшиб бериш таклиф қилинди.
Энди тадбиркорлик инфратузилмаси учун туманга бериладиган маблағлар ҳисобидан лойиҳа ишлаб чиқишга туман штаби раҳбари масъул бўлади.
Туман штабига лойиҳалаш, қурилиш ва сифат назоратини хусусий секторга беришга рухсат этилади. Шу билан бирга, штаб раҳбари объектларни белгиланган муддат ва сифат талаблари асосида фойдаланишга топширилиши учун жавобгар бўлади.
