Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради
Натижада ҳоким ва унинг вояга етмаган ўғли турли даражадаги тан жароҳатлари билан РШТЁИМ Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради.
2026 йил 30 август куни Зафаробод тумани Нурафшон МФЙ ҳудудидан ўтувчи автомобил йўлида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи Б. Мўминов “МАЗ” русумли юк автомашинасини Зафаробод йўналишида бошқариб борайтиб, чап томонга бурилиш вақтида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Зафаробод тумани ҳокими Ғ. Эшпўлатов бошқарувидаги “KIA SELTOS” автомашинасининг ҳаракат йўлига чиқиб кетган.
Натижада тўқнашув содир бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида туман ҳокими Ғ. Эшпўлатов ҳамда автомашинада йўловчи сифатида бўлган унинг вояга етмаган ўғли Ш. Эшпўлатов турли даражадаги тан жароҳатлари билан РШТЁИМ Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Б. Мўминов эса тан жароҳати олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Зафаробод туман прокуратураси томонидан 2026 йил 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
