Сурхондарёда ичимлик сувининг янги тарифлари тасдиқланди
Янги нархлар 5 сентябрдан кучга киради. Барча кўрсатилган нархларга қўшимча равишда 12% ҚҚС ҳисобланади.

Сурхондарёда ичимлик ва оқава сув хизматларининг янги тарифлари тасдиқланди.
Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2026 йил 18 августдаги қарори билан вилоятда ичимлик суви ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар тасдиқланди.
Ҳужжатга мувофиқ, янги нархлар 2026 йил 5 сентябрдан кучга киради.
Барча кўрсатилган нархларга қўшимча равишда 12% ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) ҳисобланади.
Янги тасдиқланган тарифлар қуйидагича белгиланди:
Марказлашган ичимлик ва оқова сув хизматлари (1 м³ учун):
Аҳоли учун: ичимлик суви — 6 800 сўм, оқова сув — 3 250 сўм;
Бюджет ташкилотлари учун: ичимлик суви — 15 000 сўм, оқова сув — 7 000 сўм;
Улгуржи истеъмолчилар учун: ичимлик суви — 18 000 сўм, оқова сув — 10 000 сўм.
Транспортда ташиб етказиб бериладиган ичимлик суви (1 м³ учун):
Дизель ёқилғисида ташилганда: аҳоли учун — 86 900 сўм, бюджет ва улгуржи истеъмолчилар учун — 97 300 сўм;
Сиқилган газ ёқилғисида ташилганда: аҳоли учун — 73 700 сўм, бюджет ва улгуржи истеъмолчилар учун — 82 500 сўм.
