platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев “ШҲТ плюс” маданиятлар ва цивилизациялар доимий форумини таъсис этишни таклиф этди

Ушбу тадбирни БМТнинг манфаатдор тузилмалари билан биргаликда Хива шаҳрида ўтказиш ташаббуси илгари сурилди.  

Шавкат Мирзиёев “ШҲТ плюс” маданиятлар ва цивилизациялар доимий форумини таъсис этишни таклиф этди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бишкекдаги “ШҲТ плюс” учрашувидаги нутқидан асосий фикрлар тақдим этилди. Жумладан:

​БМТ ўзининг марказий, мувофиқлаштирувчи ролини сақлаб қолиши, минтақавий тузилмалар эса унинг саъй-ҳаракатларини тўлдириши лозим;

​Янги дунё тартиботи нафақат халқаро муносабатлар тизимидаги глобал кучлар нисбатини мустаҳкамлаши, балки минтақавий муаммоларнинг адолатли ҳал этилишига ҳам хизмат қилиши керак;

​“ШҲТ плюс” майдони давлатлар, минтақалар ва ташкилотларни умумий кун тартиби атрофида бирлаштиришга қодир. Бу ерда турли ташаббусларни ўзаро уйғунлаштириш ва глобал бошқарув архитектурасини шакллантириш бўйича мулоқот олиб бориш мумкин ва зарур;

​Ўзбекистон Евроосиё маконида очиқ ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори;

​Биз шундай кўп қутблилик тарафдоримизки, у янги ажратувчи чизиқларни яратмайди, балки имкониятлар маконини кенгайтиради, минтақавий лойиҳалар ва ташаббуслар ўзаро рақобатлашмайди, балки бир-бирини самарали тўлдиради;

​“ШҲТ плюс” форматини минтақалараро мулоқот майдони сифатида ривожлантиришни муҳим деб ҳисоблайман;

​“ШҲТ плюс” минтақавий ташкилотларнинг Ҳамкорлик тармоғини яратиш учун платформа бўлиб хизмат қилиши мумкин;

​БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда минтақавий ташкилотлар салоҳиятидан янада фаол фойдаланиш лозим;

​Табиатдан фойдаланиш, “яшил” энергетика, рақамли хизматлар ва соғлиқни сақлаш соҳаларида минтақалараро лойиҳалар ва технологияларнинг Очиқ банкини шакллантиришни таклиф этаман;

​“ШҲТ плюс” маданиятлар ва цивилизациялар доимий форумини таъсис этишни таклиф этаман. Ушбу тадбирни БМТнинг манфаатдор тузилмалари билан биргаликда Хива шаҳрида ўтказишга тайёрмиз;

​Ўзбекистон бундан буён ҳам умумий фаровонликни мустаҳкамлаш ва кўп томонлама шерикликни ривожлантиришга салмоқли амалий ҳисса қўшишга тайёр.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid