platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда АҚШ президенти вакили билан учрашди

Сержио Гор билан “С5+1” формати доирасида бўлажак тадбирларга ҳамда Ўзбекистон-Америка ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг навбатдаги йиғилишига пухта тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди. 

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда АҚШ президенти вакили билан учрашди

Бишкек шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Горни қабул қилди.

Учрашув аввалида Сержио Гор Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан самимий табриклади ҳамда давлатимиз раҳбарига АҚШ Президенти Доналд Трампнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Сиёсий мулоқот, парламентлараро ва ҳудудлараро алоқаларнинг ижобий суръати ҳамда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг изчил кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Устувор йўналишларда, жумладан, энергетика, транспорт, муҳим минераллар, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳа ва ташаббусларни илгари суришни давом этиш муҳимлиги таъкидланди.

“С5+1” формати доирасида бўлажак тадбирларга ҳамда Ўзбекистон-Америка ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг навбатдаги йиғилишига пухта тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid