platina.uz
Маданият

Оксфорд талабалари Ўзбекистонда ўзбек тили ва маданиятини ўрганади

Ушбу талабалар иштирокида бир ойлик ёзги мактабга старт берилди.

Оксфорд талабалари Ўзбекистонда ўзбек тили ва маданиятини ўрганади

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўтган йили Оксфорд университетига ташрифи чоғида Ўзбекшунослик дастурининг очилишида иштирок этган эди.

Энди дастурнинг навбатдаги босқичи Ўзбекистонда давом этади. Бугун Оксфорддан келган талабалар иштирокида бир ойлик ёзги мактабга старт берилди.

Талабалар ўзбек тилини ўрганиш билан бирга, Тошкент, Самарқанд ва Бухорога сафар қилиб, Ўзбекистон тарихи ва маданияти билан яқиндан танишади.

“Талаба ёшларга ўқишларида муваффақиятлар, тилимизнинг бойлиги ва маъно жозибасини кашф этишларида янги таассуротлар тилайман”, — деди Саида Мирзиёева.

Энг муҳими, бу ташаббус орқали Ўзбекистонни дунёга бевосита танитишнинг яна бир академик кўприги шаклланмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid