Непалдаги тошқинда қурбон бўлганлар сони 600 нафардан ошди
Чегаранинг Непал ва Хитой томонларида тахминан жами 2500 киши бедарак йўқолган.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, Непалда сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда.
29 август куни эълон қилинган Непал полициясининг хабарларига кўра, фалокатли сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони аввал хабар қилинган 538 кишидан 616 тага етди. 2301 киши қутқарилди ва даволанмоқда.
Чегаранинг Непал ва Хитой томонларида тахминан 2500 киши бедарак йўқолган.
Непал туризм кенгашининг маълумотларига кўра, 28 август оқшомига келиб, қутқарилган хорижий сайёҳлар сони 121 кишини ташкил этди, улардан иккитаси Россия фуқароси.
Рўйхатда 36 мамлакатдан жами 743 нафар сайёҳ бор. 622 кишининг қаерда эканлиги ҳали ҳам номаълум.
Синьхуа агентлигининг хабар беришича, Синьцзян табиий офатларни бошқариш департаменти маълумотларига кўра, етти киши ҳалок бўлгани ва яна 554 киши бедарак йўқолгани тасдиқланган.
Қидирув-қутқарув ишлари барча зарар кўрган ҳудудларда давом этмоқда. Непал хавфсизлик кучлари зарар кўрган ҳудудларда табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун 4811 полиция ходимини сафарбар қилди, аммо 27 зобит бедарак йўқолган.
Эслатиб ўтамиз, 26 август куни Непал ва Хитой чегарасида тошқин юз берди. Дастлаб 160 нафардан ошиқ киши ҳалок бўлди.
