Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради
Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради.
Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтади.
2026 йилнинг 31 августидан 1 сентябрига қадар Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.
Тадбир доирасида ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
