Президент фармони билан 852 киши афв этилди
Афв этилганлар орасида етти нафар чет эл фуқароси ва тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган 63 нафар шахс бор.

Президент фармони билан Мустақилликнинг 35 йиллиги арафасида 852 нафар шахс афв этилди. Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" телеканалида хабар берилди.
Уларнинг 604 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 115 нафари муддатидан илгари шартли озодликка чиқарилади, 52 нафарининг жазоси енгилроғига алмаштирилиб, 81 нафар маҳкумнинг жазо муддати қисқартирилади.
Афв этилганлар орасида етти нафар чет эл фуқароси ва тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган 63 нафар шахс бор.
Шунингдек, афв этилганларнинг 375 нафари ёшлар, 49 нафари аёллар ва 37 нафари 60 ёшдан ошган эркаклардир.
