Ўзбекистон ва Озарбайжон Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома имзолади
Урганч ва Хонкенди, Бухоро ва Лочин, Урганч ва Нахчивон шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатилади.

Олий даражадаги музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома ҳамда Олий давлатлараро кенгаш учинчи йиғилишининг қарорини имзоладилар.

Давлат раҳбарлари ҳузурида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
– Пенсия таъминоти соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
– 2030 йилга қадар товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш бўйича дастур;
– Инвестициялар ва савдо соҳасида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси;
– Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2027-2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
– Адлия вазирликлари ўртасида 2027-2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
– Кинология соҳасида тажриба алмашиш ва ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
– Урганч ва Хонкенди, Бухоро ва Лочин, Урганч ва Нахчивон шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги баённомалар.

