platina.uz
Жамият

Бахтиёр Иноқов Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

Аввалги раҳбар Тимур Исмоилов ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлганди. 

Бахтиёр Иноқов Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

Подполковник Бахтиёр Иноқов Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

У бунга қадар Ички ишлар вазирлиги Академияси магистратура босқичида таҳсил олган.

Тайинлов Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг жамоат хавфсизлиги ва криминоген вазиятга бағишланган навбатдан ташқари сессиясида маълум қилинди.

Сессияда вилоятдаги жиноятчилик ҳолати ҳам таҳлил қилинди.

Жорий йилнинг ҳисобот даврида ҳудуддаги 723 та маҳалланинг 528 тасида (73 фоиз) биронта ҳам жиноят содир этилмаган. Ички ишлар ходимларининг ташаббуси билан аниқланадиган жиноятлар сони 40 фоизга яхшиланган.

Шу билан бирга, 28 та маҳалла "қизил" тоифада қолаётгани қайд этилди.

Янги ИИБ бошлиғига жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш, ҳар бир маҳаллада хавфсизликни таъминлаш, аҳоли билан яқин мулоқотни йўлга қўйиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш вазифалари юклатилди.

Сурхондарё ИИБнинг аввалги бошлиғи Тимур Исмоилов ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid