Шерзод Асадов "Дўстлик" ордени билан мукофотланди
Шерзод Асадов вазминлиги, дипломатик маҳорати, сўзга ва ахборотга ниҳоятда масъулият билан ёндашиши, энг мураккаб вазиятларда ҳам мувозанатни сақлай олиши билан катта ҳурмат қозонган. Унинг йиллар давомидаги самарали меҳнати ва юксак профессионаллиги давлат даражасида муносиб эътироф этилди.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов "Дўстлик" ордени билан тақдирланди.
Президентнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз беш йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармони эълон қилинди.
Унга кўра, Шерзод Икромович Асадов - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Коммуникациялар департаменти бошлиғи – Президент матбуот котиби орден билан мукофотланди.
Эслатиб ўтамиз, Комил Алламжонов ҳам ушбу орден билан мукофотланганди.
