Комил Алламжонов “Дўстлик” ордени билан тақдирланди
У Президент Администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги маслаҳатчиси, Администрациянинг АҚШдаги вакили лавозимларида фаолият юритмоқда.

Комил Алламжонов “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.
Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан қатор намояндалар тақдирланди.
Жумладан, Президент Администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги маслаҳатчиси Комил Алламжонов президент фармони билан “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.
У 2025 йил июн ойидан буён Президент Администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги маслаҳатчиси, шу билан бир вақтда ўтган йил ноябрдан буён Администрациянинг АҚШдаги вакили лавозимларида ишлаб келмоқда.
