Тимур Исмаилов Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи этиб тайинланди
У бунга қадар Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи эди.

Полковник Исмаилов Тимур Камалитдинович ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
У бунга қадар Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи эди.
Ички ишлар вазирлигида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳоли осойишталигини мустаҳкамлаш борасида Давлат раҳбари томонидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда Президентнинг тегишли қарори билан полковник Исмаилов Тимур Камалитдинович Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Лавозимга янги тайинланган раҳбарга жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган истиқболли вазифалар юклатилди.
Эслатиб ўтамиз, аввал бу лавозимда ишлаган Рустам Жўраев Президент Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланганди.
