platina.uz
Маданият

"Ўзбекфилм"нинг мол-мулки ва ер майдонлари гаровга қўйилгани маълум бўлди

Бундан ташқари, солиқлардан 1 млрд сўмдан ортиқ қарздорлик тўпланган. Шу сабаб киностудия балансидаги 12 та автомобил 12 кун ичида аукционга қўйилиши хавфи бор. Ходимлар олдида иш ҳақи бўйича ҳам қарздорлик мавжуд. 

"Ўзбекфилм"нинг мол-мулки ва ер майдонлари гаровга қўйилгани маълум бўлди

Кинематография агентлиги директори Жаҳонгир Аҳмедов "Ўзбекфилм" студиясидаги оғир вазият ҳақида ёзди.

Унга кўра, "Ўзбекфилм"нинг 22,9 млн евро кредит қарзи бор, мол-мулки ва ерлари гаровга қўйилган.

Студиянинг 22,9 млн евро кредит мажбурияти бор, ушбу кредит учун унинг мол-мулки, жумладан, ер майдонлари ҳам гаровга қўйилган.

Бундан ташқари, солиқлардан 1 млрд сўмдан ортиқ қарздорлик тўпланган. Шу сабаб киностудия балансидаги 12 та автомобил 12 кун ичида аукционга қўйилиши хавфи бор. Ходимлар олдида иш ҳақи бўйича ҳам қарздорлик мавжуд.

Аҳмедовнинг ёзишича, "Ўзбекфильм" ўзини сақлаб туриши учун йилига камида 60 млрд сўмлик буюртма бажариши керак. Айни пайтда киностудия амалда давлат буюртмаларига қарам бўлиб қолган ва тўлиқ бозор механизмига ўтмаган.

"Шунинг учун бугунги вазифа – студияни шунчаки сақлаб қолиш эмас.​Уни тубдан ислоҳ қилиш керак.​Молиявий жиҳатдан барқарор, замонавий бошқарувга эга, кучли ижодий жамоаларни бирлаштирадиган, хусусий инвестиция ва халқаро ҳамкорликни жалб қиладиган, ўз маҳсулоти билан бозорга чиқадиган ҳақиқий миллий кино компанияси барпо этишимиз керак", дея хулоса қилган Аҳмедов.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid